Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Шаҳрисабзда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди

Шаҳрисабзда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди

19 окт 2024
730
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Ю. ва бошқалар фуқаролар И.Х., К.Ҳ. ва М.Ё.нинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Шаҳрисабз шаҳридаги “Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилишиб, эвазига жами 3 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган. Тергов органи томонидан ушбу пулларнинг тўлиқ қайтарилиши таъминланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: