Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёлик шоир 33 ёшида вафот этди

Қашқадарёлик шоир 33 ёшида вафот этди

06 ноя 2024
1 030
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъдодли шоир Мансур Жумаев 33 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати хабар берди. 

Kun.uz'нинг ёзишича, марҳумнинг ўлимига нафас етишмовчилиги сабаб бўлган. 

Мансур Жумаев 1991 йил 17 февралда Қашқадарё вилояти Миришкор туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Шоирнинг “Оқ орзуларим”, “Ҳайрат қўшиқлари”, “Биз кутган фасл”, “Ҳазрати ишқ” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. Шеърлари бир қатор тилларга таржима қилинган.

"Nasafnews'' шоирнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: