Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинланди

Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинланди

07 ноя 2024
730
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг VII чақириқ, биринчи сессияси ўтказилди. Унда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Ўрол Остоновнинг жорий йил 27-октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Сессияда депутат Хушмуродова Исмигул Бердимуродовна Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди. Маслаҳатлашувда Президентимиз томонидан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига Муротжон Азимов номзоди кўрсатилганлиги билдирилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 122-моддаси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг VII чақириқ, биринчи сессияси қарори билан Азимов Муротжон Бердиалиевич номзоди Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди. Шунингдек, Муротжон Азимовни Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: