Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда 5 машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Қашқадарёда 5 машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

03 дек 2024
2 860
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қарши шаҳрида 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, 1 декабрь куни соат 22:02 ларда Қарши шаҳар Беклар маҳалласи ҳудуди А.Темур  кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи П.Д. бошқарувида бўлган Lacetti-1 русумли автомобиль А.Темур кўчаси томонидан Қарши шаҳар Жайхун кўчаси томон ҳаракатланиб бориб, ҳайдовчи М.А. бошқарувида бўлган Lacetti-2 русумли автомобилининг ҳаракат йўлига чиқиб кетган. Оқибатда йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган ҳайдовчи П.Д. бошқарувида бўлган Lacetti-3, ҳайдовчи Т.С. бошқарувида бўлган Cobalt, ҳайдовчи П.Ш. бошқарувида бўлган Tracker русумли автомобилларига келиб урилган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда Lacetti-3 автомобили салонида бўлган йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: