Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан бошлаб уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларнинг эҳтиёт чораси ва жазони ижро этиш жойида бўлишини реал вақт режимида масофадан туриб назорат қилиш тартиби амалиётга босқичма-босқич жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 декабрдаги қарорида белгиланди.