Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда иситиш тизимини таъмирлашда ажратилган бюджет маблағларини ва кўмир ўзлаштирган шахс ушланди

Қашқадарёда иситиш тизимини таъмирлашда ажратилган бюджет маблағларини ва кўмир ўзлаштирган шахс ушланди

21 дек 2024
550
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S-TH.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимида бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишларида расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 934,4 млн сўм бюджет маблағларини ҳамда ушбу ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун олиб келинган 79 тонна кўмирни талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят  кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: