Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Тиббиёт бирлашмаси биносини реконструкция қилишдаги талон-торожлик аниқланди

Тиббиёт бирлашмаси биносини реконструкция қилишдаги талон-торожлик аниқланди

25 июл 2023
2 873
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.C.” хусусий корхонаси ҳамда Қашқадарё вилояти “Я.Б.Х.” ИК масъул шахслари туман Тиббиёт бирлашмаси биносини реконструкция қилишда амалда бажарилмаган қурилиш-таъмирлаш ишларини расмий ҳужжатларга қўшиб ёзиш орқали жами 787,4 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: