Нишон тумани солиқ инспексияси бошлиғи янги лавозимга тайинланди
Эшболтаев Хумоюн Абдуражабович Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Х.Эшболтаев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти Нишон тумани солиқ инспексияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2022 йил Ҳумоюн Эшболтаев касаба уюшмалари федерацияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган «Энг яхши сектор раҳбари» кўрик танловининг вилоят босқичида 1-ўринни, республика босқичида 3-ўринни эгаллаб, «Спарк» автомобили совринини қўлга киритган эди.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вилоят ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди
У ҳозиргача Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.