"Яккабоғ-Ғузор" магистрал ичимлик суви тармоғи янгиланмоқда
"Яккабоғ-Ғузор" магистрал ичимлик суви тармоғининг Ғузор-Қамаши туманлари чегарасидан ўтувчи қисми янгиланмоқда. 1980 йилларда ётқизилган 800 мм диаметрли ушбу тармоқнинг маънан эскириши эвазига қувурларнинг ёрилиши, тоза ичимлик сувининг исроф бўлиши соҳа ходимларига турли муаммоларни туғдириб келган.
"Сув таъминотидаги узилишлар Ғузор туманида яшовчи аҳолининг турли эътирозларига сабаб бўлаётган эди", дейилади "Қашқадарё сув таъминоти" АЖ Ахборот хизматининг расмий хабарида.
Маълум бўлишича, айни пайтда Қашқадарё вилояти хокимлиги ва "Ўзсувтаминот" АЖ томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан тармоқнинг 210 метр узунликдаги қисми янги металл қувурларга алмаштирилмоқда.
Металл қувурлар алмаштирилиши Ғузор туманидаги аксарият ҳудудларда ёз мавсумида сув таъминоти янада яхшиланиши маълум қилинган.
Ўхшаш янгиликлар:
![Шавкат Мирзиёев: "Сув бўлмаса, аҳоли соғлиғи яхши бўлмайди"](/uploads/posts/2022-04/1650615046_img_20220422_130506_254.jpg)
Шавкат Мирзиёев: "Сув бўлмаса, аҳоли соғлиғи яхши бўлмайди"
Шунингдек, Президент электр энергияси, газ муаммосига ҳам тўхталди.