Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қарши туманида ИИБ ходимига пора бермоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Қарши туманида ИИБ ходимига пора бермоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

15 фев 2025
2 220
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Жорий йил январ ойининг ўн олтинчи куни Қарши туман ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Қарши тумани "Ўзбекистон Мустақиллиги" маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйидан гиёҳванд моддаси аниқланган

Мазкур ҳолат юзасидан тергов бўлимида ўтказилаётган терговга қадар текширув давомида фуқаро томонидан ҳолатни аниқлаган тезкор ходимга ишни унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига, пора беришни таклиф этган. Шунда тезкор ходим унинг ҳаракатлари жиноят эканлиги, унинг харакатлари жиноий жавобгарликга сабаб бўлиши тушунтирилишига қарамасдан, ўз фикридан қайтмаган. Шунда тезкор ходим ўрнатилган тартибда Ички ишлар вазирлиги шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасига мурожаат қилган, шахсий хавфсизлик масъул ходимлари томонидан ҳолат тўлақонли ўрганилиб, ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро тезкор ходимнинг хизмат хонасига келиб, 400 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фукарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: