Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Қашқадарёда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

26 фев 2025
470
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

“Ҳудудгаз Қашқадарё” ГТФ мутасаддилари газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейдларни давом эттирмоқда. Сўнгги текширувлар давомида бир қатор қоидабузарликлар фош этилди.

Қарши шаҳрининг “Хармажўй” маҳалласида яшовчи фуқаро ҳисоблагич ўрнатмасдан 15 млн 720 минг сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланиб келган. “Шайхали” МЙДДА эса истеъмолчи газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 14 млн 41 минг сўм зарар етказган. 

Шаҳарнинг “Худойзод” маҳалласида тармоққа резина шланг орқали ноқонуний уланиб, 16 млн 895 минг сўмлик табиий газдан фойдаланган фуқаро аниқланган бўлса, “Қарши” МФЙДА ҳеч қандай рухсатсиз газдан фойдаланган шахс 3 млн 637 минг сўмлик табиий газни ноқонуний сарфлаган. 

Бундан ташқари, Косон туманининг “Янгиобод” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро ҳисоблагичдан олдин яширин қувур тортиб, 3 млн 592 минг сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. 

Жами 10 та ҳолатда давлат ва жамият манфаатларига 57 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган. 

“Ҳудудгаз Қашқадарё” ГТФ фуқароларни энергия ресурсларидан қонуний ва хавфсиз фойдаланишга чақиради. Ноқонуний уланишлар нафақат иқтисодий зарар келтиради, балки газ билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларга олиб келиши мумкин.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: