Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » “Турон” мактаб театри танлови ғолиблари чет элга саёҳатга юборилади
“Турон” мактаб театри танлови ғолиблари чет элга саёҳатга юборилади
28 фев 2025
630
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Чироқчи тумани Маданият марказида “Турон” мактаб театри танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Маълум бўлишича, танловнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоаси хорижий мамлакатга таълим саёҳатини қўлга киритади.
Ўқувчиларда нотиқлик санъати ва саҳна маданиятини шакллантириш, таълим муассасаларидаги ўқувчилар театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган танловнинг мазкур босқичида 7-11-синф ўқувчиларидан иборат тумандаги мактабларнинг 8 та жамоалари иштирок этди.
Умумий натижаларга кўра 54- умумий ўрта таълим мактабнинг “Юксалиш” жамоаси мутлоқ ғолиб, деб топилиб танловнинг вилоят босқичига иштирок этиш йўлланмани қўлга киритган.