Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда 103 туп кўктол дарахти кесиб ташланди

Қашқадарёда 103 туп кўктол дарахти кесиб ташланди

12 мар 2025
370
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани "Айритом" маҳалласида 2024 йилнинг декабрь ойида 30 дан ортиқ қоратол дарахтлари ноқонуний кесилганлиги ҳақида хабар эълон қилинган.

Аниқланишича, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган текширишда 2025 йилнинг 11 февраль куни Кўкдала тумани "Шўрқудуқ" маҳалласи ҳудудидаги ер майдонида фуқаро Н.Оқмирзаев томонидан якка қатор қилиб экилган 103 туп “Кўктол” дарахтлари ноқонуний равишда бутунлай кесилганлиги аниқланган.  

"Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговни ташкиллаштириш учун туман ИИБга юборилди", дейилади расмий хабарда. 

Шунингдек, ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олингани маълум қилинган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: