Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарё жиноятни яширишга уринган мансабдор қўлга олинди

Қашқадарё жиноятни яширишга уринган мансабдор қўлга олинди

09 сен 2024
2 580
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Хавфсиз дарё бошқармаси” давлат муассасасининг Қашқадарё вилояти бўлинмаси мансабдор ходими Қарши туманида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан махсус техникалар ёрдамида “Қашқадарё” дарёси атрофидан ноқонуний равишда қум қазиб олаётганлик ҳолатини аниқлаб, унга нисбатан чора кўрмаслик ва ушбу ноқонуний ҳолат юзасидан жарима майдончасига жойлаштирилган экскаватор-юклагич техникасини чиқариб бериш, шунингдек, келгусида қум қазиб олишида раҳнамолик қилиш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳолат юзасидан ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: