Ботир Тоғаев “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди
Президентимиз томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, 22 март "Маҳалла тизими ходимлари куни" этиб белгиланган бўлиб, шундан буён ҳар йили вилоятимизда ҳам бир гуруҳ соҳа вакиллари сана муносабати билан эътироф этиб келинади.
Бугун вилоят ҳокимлигида ташкил этилган кўкрак нишонларини тантанали топшириш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этиб, улар билан мулоқот қилган ҳолда бугунги кунда соҳанинг ривожи учун Президентимиз томонларидан яратиб берилаётган шароит ва имкониятларни алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, воҳамизнинг 11 нафар маҳалла фаоллари “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар орасида Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаев ҳам эътироф этилган.
Тадбирдан фото лавҳалар:
Ўхшаш янгиликлар:

Муротжон Азимовга ўзбек футболига қўшган ҳиссаси учун кўкрак нишони тақишди
Кўкрак нишонини вилоятимизда меҳмон бўлиб турган Равшан Ирматов ва Одил Аҳмедовлар тақиб қўйган.