Саидов Сухроб Октамович - Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Сухроб Саидов 1985 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Қарши давлат университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий - маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди. Шунингдек, фаолияти давомида вилоят молия бош бошқармасида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.