Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ғузорда 2,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Ғузорда 2,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

16 окт 2025
150
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

“Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Ғузор туманидаги “О. Д.” фермер хўжалигига қарашли сув насослари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 477 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: