Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда банк ходимасига ҳукм ўқилди

Қашқадарёда банк ходимасига ҳукм ўқилди

20 окт 2025
1 260
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарёда фуқароларнинг имзоларини сохталаштириб, уларнинг номига кредитлар расмийлаштирган банк ходимасига ҳукм ўқилди.

Маълум бўлишича, Қамаши туманидаги банклардан бирида мутахассис лавозимида ишлаб келган 25 ёшли аёл шу туманда яшовчи шахс номига 17 миллион, Ғузор туманида яшовчи фуқаро номига 32 фоизлик 40 миллион, Деҳқонободлик мижоз номига 14 миллион, яна бир фуқаро номига 17 миллион сўмлик кредит маблағларини улардан бехабар расмийлаштирган. У ушбу ҳаракатини фуқароларнинг имзоларини сохталаштириш орқали амалга оширган.

Унга нисбатан суд ҳукми билан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан 1 йилу 2 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: