Банк филиалининг собиқ раҳбари Россияда қўлга олинди
Generalissimus Россиянинг Саратов вилояти прокуратураси маълумотларига таяниб ёзишича, Россияда Ўзбекистонда пул маблағларини ўзлаштиришда гумонланаётган Қарши шаҳридаги банк филиалининг собиқ раҳбари қўлга олинди.
Тергов хулосасига кўра, айбланувчи 2019-2020-йилларда Қарши шаҳридаги банк филиали бошлиғи лавозимида ишлаб, бошқа шахслар номига кредит бериш тўғрисида қалбаки ҳужжатларни расмийлаштириб, пул маблағларини ўзлаштириб юборган.
Натижада давлат манфаатларига 53 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган. Бундан ташқари, у фуқароларнинг жами 33 миллион сўмлик пул маблағларини ва Ўзбекистон фуқаросининг паспортини ҳам ўзлаштириб олган. Гумонланувчи жорий йилнинг май ойида Саратов вилоятининг Озинский туманида чегара назоратидан ўтаётганда қўлга олинган.
Қайд этилишича, прокуратура Ўзбекистонда қидирувда бўлган 47 ёшли шахсга нисбатан экстрадиция текширувини якунлаган. Айбланувчини Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларига экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилган раҳбар фош бўлди
У 21 нафар фуқаронинг номига банк филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, кредит маблағи олган.