Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Чироқчи туманида фуқаронинг уйидан қарийб 21 кг гиёҳвандлик воситаси олинди

Чироқчи туманида фуқаронинг уйидан қарийб 21 кг гиёҳвандлик воситаси олинди

13 ноя 2025
490
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, 1981 й.т., муқаддам 2 маротаба судланган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 3 дона синтетик қопда сақланаётган 20 кг 658 гр марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. 

Маълум бўлишича, мазкур фуқаро келгусида сотиб, осон пул топиш мақсадида ушбу ажал оғусини етиштирган. 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш...) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. 

Таъкидлаш лозимки, мазкур модданинг 5-қисмида назарда тутилган жиноятлар учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: