Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қарши тумани маркази "ақлли шаҳар"га айланадими?
Қарши тумани маркази "ақлли шаҳар"га айланадими?
12 ноя 2022
1 305
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Кеча, 11-ноябрь куни ўтказилган пресс-тур доирасидаги матбуот анжуманида туман ҳокими Бехзоджон Юсупов Қарши тумани маркази Бешкент шаҳрини янги даражага олиб чиқиш учун мўлжалланган ақлли шаҳар-smart city лойиҳасини тақдим этди.
Таъкидланишича, ақлли шаҳарга айлантирилиши режалаштирилган Бешкент шаҳри тизимларига ақлли технологиялар шу йил ва кейинги йилнинг дастлабки чораклари давомида босқичма-босқич жорий этилиши мўлжалланган.
- Қарши тумани инновацион туманга айланиши борасида аниқ мақсад йўлидамиз. Ишлаб чиқилган истиқболли режамизга мувофиқ амалий ишлар бошлаб юборилган. Мисол учун, Қарши тумани ҳокимлигида йил якунига қадар рақамли ҳокимият амалга ошади. Шундан кейин навбатма-навбат ақлли шаҳар ёритиш тизими, ақлли бекат, ақлли светофор, ақлли транспорт, ақлли банкинг ва таълим тизимида рақамли платформалар қўлланилади. Санаб ўтилган вазифалар амалиётга татбиқ этилгач Бешкент шаҳри "Smart city"га айланади. Бу эса туман марказида қулайлик, яшаш шароитлари, ижтимоий иқлим ва инвестиция жозибадорлигини оширади. Ишонаманки, ушбу режаларимиз амалга ошса бошқа ҳудудларда ҳам Қарши тумани тажрибаси намуна бўлади, - деди Бехзоджон Юсупов тақдимоти давомида.
Шунингдек, матбуот анжуманида янги аҳоли яшаш тураржой комплекслари, бунёдкорлик ва йирик инвестицион лойиҳалар бўйича ҳам маълумотлар бериб ўтилди.