Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » "Human.uz" сайти раҳбарлари номаълум шахслар томонидан олиб кетилди

"Human.uz" сайти раҳбарлари номаълум шахслар томонидан олиб кетилди

27 янв 2023
3 740
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ / ТАНЛОВ

Бугун 27 январь, соат 10:00 атрофида Human.uz сайти директори Хуршид Далиев, сайт бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ва сайтнинг бошқа ходимлари ўзини “орган ходимлари” деб таништирган инсонлар томонидан Human.uz сайтининг Тошкент давлат аграр университети ҳудудида жойлашган офисидан олиб кетилган. 

Шунингдек, “орган ходимлари” томонидан офисдаги эшиклар бузиб кирилган ва айни дамда барча маълумотлар, қурилмалар тинтув қилинмоқда.

Human.uz сайти таҳририяти тўсатдан ва огоҳлантиришларсиз олиб кетилган барча инсонлар саломатлиги ва ҳолатидан қаттиқ қайғуда. Уларнинг ҳеч бирига алоқага чиқишнинг иложиси бўлмаяпти.

Шунингдек, таҳририят ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси Президенти сиёсатига мутлақо зид ва сўз эркинлигига таҳдид деб ҳисоблайди.

Human.uz сайти барча ОАВ нашрлари, блогерлар ва ҳуқуқ фаолларини ушбу тезкор хабарни ёритишда кўмак беришларини сўраб қолади.

Ҳуқуқни мухофаза қилиш органларидан эса вазиятга ойлинлик киритиб расмий муносабат беришини сўраймиз.

Human.uz сайти таҳририяти

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: