Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Қашқадарёда 25 ёшли йигит сув омборига чўкиб кетди

Қашқадарёда 25 ёшли йигит сув омборига чўкиб кетди

11 май 2022
9 319
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Қизилтепа маҳалласида яшаган 25 ёшли йигит сув омборига чўкиб кетди. Бу ҳақда "Nasafnews" мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 1997 йилда туғилган У.Ж. ҳудуддаги Лангар сув омборига чўмилиш учун ўртоқлари билан борган. Кеча, 10 май куни тушдан кейин омборга тушиб чўкиб кетган.

Ҳозирда Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари йигитнинг жасадини сув омборидан қидирмоқда ва ҳозирча унинг жасади топилгани йўқ. 

Эслатиб ўтамиз,  куни кеча Нишон туманидаги магистрал каналга мактаб ўқувчиси ҳам чўкиб кетгани ҳақида хабар бергандик.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: