Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси 300 доллар билан қўлга олинди

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси 300 доллар билан қўлга олинди

13 май 2022
11 578
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Кеча, 12 май куни Қашқадарё вилояти Ғузор тумани «Жонбулоқ» МФЙ ҳоким ёрдамчиси 300 доллар миқдорда пора олган.
Бу маълумотни «Nasafnews»га Ғузор тумани ҳокимлиги масъули тасдиқлади.

Маълум бўлишича, ҳоким ёрдамчси Э.Ф. Қарши туманида яшовчи фуқарони республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига фельдшер лавозимига ишга киритиб қўйиш эвазига фирибгарлик йўли билан 300 АҚШ долларини олган вақтда ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Қўшимча қилинишича, фирибгарликда гумон қилинаётган шахс Э.Ф. аввал Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган ва шу лавозимдан ҳоким ёрдамчилиги лавозимига ўтган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: