Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » "Openbudget"дан қолиб кетган йўл 10 октябргача таъмирланиши айтилганди

"Openbudget"дан қолиб кетган йўл 10 октябргача таъмирланиши айтилганди

11 окт 2022
751
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Шаҳрисабз тумани "Ҳисор" МФЙ Хуммон қишлоғи ички хўжалик йўлини асфальтлаштириш ишлари яна бажарилмади. Аввалроқ "Nasafnews"га фуқаролар мурожаат қилиб, "Openbudget" лойиҳаси орқали  қишлоқ ички хўжалик йўлининг 1,98 км узунликдаги масофасига асфальт ётқизиш ишлари учун 800 млн сўмга яқин маблағни ютиб олишганини, аммо орадан 3 ойга яқин вақт ўтган бўлса-да, ишлар бажарилмаганини айтишганди. Шундан сўнг, Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги расмийси ишлар шу йилнинг 10 октябрь кунига қадар тўлиқ якунланишини маълум қилди.

Аммо бу белгиланган муддатда ҳам қишлоқ йўли асфальт қилинмади. Ваъда яна бажарилмади. "Nasafnews" мухбири ҳолат юзасидан яна Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизматидан маълумот олди.

"Қурувчилар ҳали ҳам ҳудудга бормаган. Ҳозирда туман Ободонлаштириш бошқармаси қурилиш ташкилоти устидан туман прокуратурасига тақдимнома киритди", - дейди ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: