Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Газдан ўзбошимчалик билан фойдаланган фуқаро жамиятга 184 млн сўм зарар етказди

Газдан ўзбошимчалик билан фойдаланган фуқаро жамиятга 184 млн сўм зарар етказди

24 янв 2023
1 515
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан “Худудгаз Қашқадарё” ГТФ туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ю.Д. “Истиқлол” МФЙдаги хонадонидаги иссиқхонани ўзбошимчалик билан газ тармоғига улаб, 184,3 минг куб метр табиий газдан фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 184,6 млн сўм зарар етказганлиги аниқлаган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: