Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Ким виждонан ишлаяпти, ким "ўйин" қиляпти, мен яхши биламан" — Шерали Санаев танқидий руҳда ўтган йиғилишда масъулларни огоҳлантирди

"Ким виждонан ишлаяпти, ким "ўйин" қиляпти, мен яхши биламан" — Шерали Санаев танқидий руҳда ўтган йиғилишда масъулларни огоҳлантирди

27 фев 2023
2 657
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Миришкор тумани ҳокими Шерали Санаев раҳбарлигида секторлар ва ташкилот раҳбарлари, туман ҳокимлиги аппарат ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. Бу ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Йиғилиш кун тартибида аҳоли шароитини яхшилаш, аҳоли бандлиги, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва саноатни ривожлантириш масалалари кўрилган.

Дастлаб, Шерали Санаев вилоятимизга ташрифи чоғида Давлат раҳбари билан учрашув ҳақида тўхталиб, Президентимиз ҳокимлар, сектор раҳбарлари олдига муҳим масалаларни қўйди. Аҳоли ҳаётини яхшилаш, бандлигини таъминлаш асосий иш вазифамизга айланди, деган.

Шундан сўнг, Миришкор тумани ҳокими айрим соҳа масъуллари жон куйдирмай, олдига қўйилган вазифаларга виждонан ёндашмаётганини танқид қилган.

"Биз эришаётган натижалар қоғозда эмас, амалда бўлиши керак. Ким виждонан ишлаяпти, ким "ўйин" қиляпти, мен яхши биламан. Халқ билан гаплашаман, эшитаман, қаерда ҳолат қандай ҳаммасини яхши биламан. Кечирим бўлмайди, ё ишни қилинг, ёки қўйингда кетинг. Биз ислоҳотларни виждонли хизматчилар билан халқимиз қалбига олиб кирамиз", — Шерали Санаев.

"NasafNews"нинг аниқлик киритишича, туман ҳокими ўз танқидида айрим ҳоким ёрдамчиларини назарда тутиб, маҳалладаги ишлардан кўнгли тўлмагани, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ва унинг афзалликлари ҳақида тушунтиришлар сустлиги таъкидланган. Бу ўз навбатида аҳоли олдидаги вазифани ҳам тўлақонли бажарилмаётганини кўрсатишини таъкидлаган.

"NasafNews" манбасига кўра, ҳоким айрим ёшлар етакчиси фаолияти ва бошқалар ҳақида ҳам танқидий фикр билдирган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: