Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » ЖССТ янги пандемия хавфидан огоҳлантирди

ЖССТ янги пандемия хавфидан огоҳлантирди

05 мар 2023
1 677
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эпидемиологи Ричард Пибоди дунёда парранда гриппи (H5N1) пандемияси бошланиши хавфидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Telegram-каналида хабар бермоқда.

Чунки мазкур вирус тез мутацияга учраб, нафақат қанотли жонзотлар, балки бемор инсонлардан ҳам юқиш ҳамда кенг тарқалиш хусусиятига эга. Энг ёмони, у одамлар ўлимига сабаб бўлиши мумкин.

“Шу боис янги пандемияга тайёр туришимиз керак. Ҳозир илмий ҳамжамият вирусларни кузатмоқда ва агар зарурат туғилса, махсус вакциналар ишлаб чиқарилади” — дейди эксперт.

Эпидемиологнинг қайд этишича, одамлар инфекциядан зарарланган ва ҳалок бўлган ҳайвонларга яқинлашмасликлари зарур.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: