Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Бугун бир нечта вилоятларда ёмғирли об-ҳаво бўлиши прогноз қилинди. Улар орасида Қашқадарё ҳам бор

Бугун бир нечта вилоятларда ёмғирли об-ҳаво бўлиши прогноз қилинди. Улар орасида Қашқадарё ҳам бор

06 мар 2023
1 181
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун кундуз куни Фарғона водийси вилоятларида ва куннинг биринчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурҳондарё вилоятларида  баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 17-22° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: