Янги ҳафтанинг иш кунларида жануб вилоятларида (Сурхондарё ва Қашқадарё) деярли ҳар куни вақти-вақти билан ёмғир (баланд тоғларда қор) ёғиши прогноз қилинмоқда. Ўзгидромет прогнозларида келтирилишича, янги ҳафтанинг иш кунлари намгарчил, ўзгарувчан ҳаво қаршисида ўтиши кутилади.
Ҳаво ҳарорати аста секин юқорилаб боради. 15-16 февраль куни жойларда ҳаво ҳарорати +10 +15 даражагача юқори кўтарилади.
Эртага эса жанубий вилоятлар ҳамда марказий (Самарқанд, Навоий ва Бухоро) вилоятларда бироз ёмғир ёғиб ўтиши мумкин.