Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Косон тумани ҳокимлиги томонидан оав ва жамоатчилик вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди

Косон тумани ҳокимлиги томонидан оав ва жамоатчилик вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди

17 мар 2023
1 559
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Косон тумани ҳокимлиги томонидан журналист, блогерлар иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Пресс-турда туман ҳокими иштирок этиб, оав вакиллари саволларига жавоб берди. Шундан сўнг, масъуллар туманда ташкил этилган лойиҳалардан бири "Бунёдкор" МЧЖнинг фаолияти билан яқиндан таништириб, унинг бир нечта тармоқлари ҳақида маълумотлар берилди.

"Бунёдкор" МЧЖнинг ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳасининг умумий қиймати 319 млрд сўмни ташкил этади. Шундан 170,7 млрд сўм тадбиркорнинн маблағи. Миллий банкдан эса 148,3 млрд сўм кредит олган. Лойиха ишга туширилиши натижасида 200 нафар янги иш ўринлари яратилди. Қуввати: 3800 тонна толани қайта ишлайди

"Бунёдкор" МЧЖ нинг Чигитни чуқур қайта ишлашни (Ёғ ишлаб чиқариш) ташкил этиш лойиҳаси билан ҳам таништириб ўтилди. Умумий қиймати 36 млрд сўмни ташкил этади. Лойиҳа натижасида 125 нафар янги иш ўринлари яратилган. Қуввати: 3 000 тонна пахта ёғи ишлаб чиқаради.

Бу МЧЖнинг Мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ҳам оав вакилларига кўрсатиб ўтилди. Бу лойиҳа 200 нафар янги иш ўринлари яратган. Қуввати: 4500 тонна матони қайта ишлайди.

МЧЖнинг Матодан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳаси бор. Умумий қиймати 41,9 млрд сўмни ташкил этади. Лойиҳа орқали 450 нафар янги иш ўринлари яратилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: