Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Дастлаб одамлар уйига, сўнгра мактаб кезган айиқ ҳақида қўшимча маълумот берилди

Дастлаб одамлар уйига, сўнгра мактаб кезган айиқ ҳақида қўшимча маълумот берилди

05 апр 2023
3 630
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

5-апрел куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Яшнобод маҳалласи ҳудудига Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган қўнғир айиқ тушиб келганлиги тўғрисида хабар қилинган  эди. Ушбу ҳолат юзасидан Табиат ресурслар вазирлиги расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, ушбу айиқ туманнинг Яшнабод МФЙ Бешчашма ҳудудидан оқиб ўтувчи Қумдарё дарёсига яқин ҳудуддаги жарликда ҳосил бўлган ғор ичига кириб олган. Ушбу ҳудуд Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ва  туман ҳокимлиги мутасаддилари, туман ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бўлимлари ходимлари томонидан муҳофазага олиниб, аҳоли ва қўнғир айиқнинг хавфсизлиги таъминланмоқда.

Мазкур ҳудудга вазиятни бартараф этиш мақсадида Тошкент ҳайвонот боғи мутахассисларидан иборат гуруҳ жалб қилинган.

Таъкидлаш жойизки айиқ билан боғлиқ вазиятда ҳеч кимга зарар етмаган. Ҳолат бўйича Табиат ресурслари вазирлигининг расмий саҳифаларида қўшимча маълумот берилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: