Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида референдум олди тарғибот тадбири ҳамда 133 нафар полвонлар иштирокида "Ректор кубоги" бўлиб ўтди

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида референдум олди тарғибот тадбири ҳамда 133 нафар полвонлар иштирокида "Ректор кубоги" бўлиб ўтди

18 апр 2023
3 042
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун, 18-апрел куни Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти томонидан вилоятдаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида кураш бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида бўлиб ўтган ушбу катта спорт тадбири зўр кайфиятда, кўтаринки руҳда кечди. Кураш байрами “Янгиланаётган Конституция – янги Ўзбекистон тараққиётининг мустаҳкам пойдевори” мавзусидаги тарғибот тадбири билан бошланди.

Тадбирда сўз олганлар – ёш олимлар, иқтидорли талабалар, моҳир ўқитувчилар ўз ютуқлари ҳақида гапирар эканлар бу натижалар юртимиздаги тинчлик-осойишталик бардавомлиги ва, энг муҳими, давлатимиз раҳбарининг ёшларга ғамхўрлиги туфайли эканлигини алоҳида эътироф этдилар. Элимиз ардоғидаги санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага хушнудлик улашди, уларни рақсларга чорлади.

Эрталаб бошланган кураш мусобақасида 133 нафар полвонлар гиламга чиқди. Улар асосан 66, 73, 90 килограмм ва мутлақ вазн тоифаларида ғолиблик учун беллашдилар.

Шоҳсупадан жой эгаллаган полвонлар дипломлар ва қимматбаҳо совринлар билан ҳам тақдирландилар. Биринчи ўрин соҳибларига эса бош мукофот – ректор кубоги топширилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: