Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қамаши тумани прокуратураси томонидан байроқ рангидаги тасмани таққан йигитни ушлаган ИИО ходимларига хизмат текшируви тайинланди

Қамаши тумани прокуратураси томонидан байроқ рангидаги тасмани таққан йигитни ушлаган ИИО ходимларига хизмат текшируви тайинланди

11 май 2023
3 920
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қамаши туманидаги бозорда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Ўзбекистон байроғи рангидаги ва “Битирувчи” ёзуви бўлган тасма таққан йигитни қўлга олганди. Шундан сўнг, Бош прокуратуранинг аралашуви билан байроқ рангидаги тасмани тақиб юрган йигитга нисбатан очилган иш бекор бўлган

Бош прокуратура маълум қилишича, йигитни ушлаган ички ишлар ходимларига Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви тайинланган. 

“Ўзбекистон давлат байроғи рангидаги тасмани тақиб юрган йигит билан боғлиқ ҳолат юзасидан ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш бўйича Қамаши туман прокуратураси томонидан тақдимнома киритилган. Ҳозирда Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда”, — дейилади прокуратура хабарида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: