Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қамашида бир куннинг ўзида 4 та тиббиёт маскани очилди

Қамашида бир куннинг ўзида 4 та тиббиёт маскани очилди

04 май 2022
1 802
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Қамаши туманида сифатли тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш, одамларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тиббий хизмат кўрсатиш жойларини янгилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  
Туман марказидан 40 километр узоқликдаги Кўкбулоқ маҳалласи Янги қишлоқ ҳудудида жойлашган Лангар қишлоқ участка шифохонаси биноси таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги сабаб, тиббиёт ходимлари ва аҳоли учун ноқулайликлар келтириб чиқарар эди. 2019 йилда лойиҳа қиймати 2 миллиард 350 миллион сўмлик янги бино қурилиш ишлари бошланди. Қурилиш ишлари якунланиб, 15 мингдан ортиқ аҳоли учун янги шифохона маскани фойдаланишга топширилди. 

Бундан ташқари, худуд аҳолисига сифатли ва қулай тез тиббий ёрдам хизматини кўрсатиш учун замонавий автомобиль ажратилиб тез тиббий ёрдам шахобчаси  ҳам ташкил этилган.

Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги бор беморлар учун қулай шароит яратиш мақсадида туманлараро гемодиализ бўлими ташкил қилиш ишлари бошлаб юборилган эди. Бугун Қамаши туман тиббиёт бирлашмасида Гемодиализ бўлимининг расмий очилиш тадбири ўтказилди. 


Бўлим туман маҳаллий бюджетининг 468,2 млн.сўм маблағлари хисобидан қуриб битказилди. 5 ўринли Гемодиализ бўлими туманлараро хизмат қилишга мўлжалланган бўлиб, 4 та яъни, Қамаши, Ғузор, Дехқонобод ва Яккабоғ туманларининг бир қисмида яшовчи гемодиализ муолажасига муҳтож   бўлган беморларга вилоят марказига бормасдан туриб даволаниши учун ташкил этилди.

Ушбу бўлим 1 кунда ўртача 15 та 1 ойда эса 450 нафар беморга хизмат қилиш имкониятига эга бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан марказлашган ҳолда 5 дона “4008S Classix” русумидаги гемодиализ аппаратлари, шунингдек, 2021 йил 11 октябрда  “Ўзмедимпекс” МЧЖ ва Германиянинг “ESS GmbH” компанияси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ беғараз ёрдам сифатида беморлар учун 5 та сунъий буйрак аппаратлари олиб келинди. 


2022 йил 5 ўринли сув тозалаш мосламалари тиббиёт бирлашмасига етказилиб тўлиқ ўрнатилиши эвазига ишга туширилди. 

Болалар саломатлигини сақлашда шароитнинг ўза ҳам катта аҳамият касб этади. Қамаши туманида болалар бўлими биноси таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги инобатга олиниб, бинога маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилди. 
1980 йилда қурилган Қамаши туман тиббиёт бирлашмасининг 45-ўринли болалар бўлими таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги сабабли тумандаги болаларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун маҳаллий бюджетдан жами 865,0 млн сўм пул маблағлари ажратилиб жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 

Шунингдек бугун хусусий шифохона маскани очилиш маросими ҳам ўтказилди. 40 ўрнига мўлжалланган терапия йўналишига ихтисослашган “Зулайхо Холбоевна” хк (раҳбари З.Эшонқулов)га қарашили бўлган замонавий кўринишдаги хусусий шифохона қурилди. Ушбу янги қурилган хусусий шифохонанинг лойиҳа қиймати 3,3 млрд. сўм бўлиб, шундан, 940 млн сўм банк кредити ҳамда 2 360 млн сўм ўзининг пули эвазига бунёд этилди ҳамда 20 та доимий иш ўрни яратилди.


Хусусий шифохона 1 кунда 40 тадан зиёд беморга сифатли тиббий хизмат кўрсатади. Бу эса 1 йилга 15 000 нафар беморларга сифатли ҳамда замонавий хизмат кўрсатишини билдиради.

Тиббиёт маркази очилиш тадбирларида туман ҳокими Ботир Тоғаев, туман прокурори Бахриддин Баҳодиров, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: