Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё депутатлари Президент қарорига зид равишда Чироқчи ҳокимлиги учун 1 млрд 500 млн сўм ажратмоқчи

Қашқадарё депутатлари Президент қарорига зид равишда Чироқчи ҳокимлиги учун 1 млрд 500 млн сўм ажратмоқчи

06 май 2022
2 291
МАҲАЛЛИЙ

"Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида" Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг қарори эълон қилинди.

Бу қарор билан маҳаллий бюджетдан айрим соҳаларга катта маблағлар ажратилмоқда. Аммо депутатларнинг бу қарори Президент қарорига зид эканини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Маълум бўлишича, 15 апрель куни “Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинганди.
Унга кўра, давлат органлари жорий йил якунигача асосий воситаларни харид қилиши ҳамда бино ва иншоотларни таъмирлаши тақиқланди. (мактаблар, боғчалар, тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйлари мустасно).

Аммо Қашқадарё вилоят депутатлари Чироқчи туман ҳокимлигига мебель жиҳозлар сотиб олиш ва моддий-техника базасини ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар учун вилоят маҳаллий бюджетидан 1 млрд 500 млн сўм ажратилишига рози бўлишди. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: