Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Миришкорда 114 ёшли онахонга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди

Миришкорда 114 ёшли онахонга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди

13 май 2022
912
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Юксалиш маҳалласида яшовчи 114 ёшли Ҳайит момога туғилган ҳақида гувоҳнома берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ҳайит Байрамова 114 йилдан буён шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз яшаб келган. Ҳайит момонинг фарзанди Миришкор туман Адлия бўлимига 1908 йилда туғилган онасининг туғилганлик фактини белгилашда амалий ёрдам сўраб мурожаат етган. Адлия тўпланган ҳужжатларни ФИБ Касби туманлараро судига киритганди.

Шундан сўнг, бўлиб ўтган сайёр судда Ҳайит Байрамованинг туғилганлик факти белгиланганди ва унга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: