Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Чироқчининг собиқ ҳокими Қашқадарё вилояти ҳокимлигига ишга келди

Чироқчининг собиқ ҳокими Қашқадарё вилояти ҳокимлигига ишга келди

24 май 2022
3 535
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари вазифасини бажарувчи этиб Жўрақобилов Рустам Жўрақобилович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. 

У 1975 йил Яккабоғ туманида туғилган. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

У ҳозиргача Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ахборот-таҳлил бош бошқармаси ахборот таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Шунингдек, у Хуррам Жўраевдан аввал 2017 ва 2019 йилларда Чироқчи туманида ҳоким сифатида ишлаган. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: