Бош саҳифа » СПОРТ » 4 та гол! «Насаф» Тошкентда «Бунёдкор»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

4 та гол! «Насаф» Тошкентда «Бунёдкор»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

24 май 2022
1 261
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 10-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Насаф» учрашуви ўтказилди. Тошкентнинг «Бунёдкор» стадионида ташкил қилинган ўйинда «Насаф» мухлислари ўз жамоасини қўллаб-қувватлаб турди.

Биринчи бўлимнинг 23-дақиқасида «Бунёдкор» ҳужумчиси  Иброҳим Томива устунлик кўрсатиб, «Насаф» дарвозасига гол киритди. Аммо ўйин якунига қадар бу гол «Бунёдкор»нинг ягона голи бўлиб қолди.

Шундан сўнг, аждарлар рақибга нақд 4 та гол билан жавоб қайтарди. Ойбек Бозоров 36 ва  57-дақиқада 2 та гол киритган бўлса, Шароф Муҳитдинов 40-дақиқада, Ҳусайн Норчаев эса 69-дақиқада киритилган голларнинг муаллифига айланишди.

Шу билан «Насаф»  Ўзбекистон Суперлигаси 10-туридан ўрин олган учрашувда «Бунёдкор» клуби устидан ишончли ғалаба қозонди.

«Бунёдкор»  - «Насаф» 1:4!

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: