Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қамашилик пиллакорлар режани бажаришди

Қамашилик пиллакорлар режани бажаришди

31 май 2022
698
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Қамаши тумани пиллакорлари зафар маррасига етиб келдилар. Улар  тун-у кун астойдил меҳнат қилганликлари боис  шартнома режасини тўлиқ 100 фоизга бажардилар. Жорий йилги илк мавсумда туманнинг энг илғор пиллакорлари “Қамаши Агропилла” МЧЖ корхонаси томонидан тарқатилган 3113 қути ипак қуртинидан 177 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси йиғиб олди. 

Пиллани етиштиришга 850 нафар касаначи, 493 та фермер хўжаликлари жалб этилди. Биринчилардан бўлиб, Ғиштли, Л.Муҳамаддиев ва Қорабоғ ҳудудлари шартнома шартларини бажарди. Деҳқончиликнинг ҳандалаги дея аталаётган ушбу пиллачилик фаолияти бугун бир томондан оилаларга даромад келтираётган бўлса, фуқаролар иккинчи томондан эса бир йиллик иш стажига эга бўлади.

Шу муносабат билан байрам тадбири ўтказилди. Унда пилла ҳосилини етиштиришда фаол бўлганлар туман ҳокимлиги томонидан эътироф этилиб, ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан рағбатлантирилди. 

Тадбирда дастурхон ёзилиб, пиллакорлар учун концерт дастури намойиш қилинди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: