Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Профилактика инспектори ва фуқаро тортишуви юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ муносабат билдирди

Профилактика инспектори ва фуқаро тортишуви юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ муносабат билдирди

04 июн 2022
2 261
МАҲАЛЛИЙ
Бироз аввалроқ сайтимизнинг телеграм манзилида  "Профилактика инспекторига фуқароларга қўпол муносабатда бўлишга ким рухсат берди?" номли видеолавҳа эълон қилинганди. Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ушбу видео юзасидан расмий муносабат билдирди. Аммо муносабатда ИИБ ходимининг фуқарога қўпол муносабати ҳақида ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Маълум бўлишича, 2022 йил 3 июнь куни соат 21:30лар чамасида Қарши шаҳар Оқтепа МФЙ Яккасарой кўчасидан ҳаракатланиб келган «ВАЗ-2107» русумли автомашина ҳайдовчиси фуқароларга хавф туғдиргани боис автомобилни тўсатдан тўхтаган. Шу вақтда профилактика инспектори келиб ҳайдовчидан автомашина ҳамда шахсига оид ҳужжатларни сўраганда, ҳайдовчи ҳеч қандай ҳужжати йўқлигини маълум қилган.

Ҳайдовчи таянч пунктига таклиф қилиниб, шахсига ойдинлик киритилганда Қарши шаҳар, Ғофур Ғулом МФЙ яшовчи фуқаро Х.Д бўлиб, ЙПХ инспектори томонидан ҳайдовчига нисбатан ЎзР МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Сўнгра, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига олиб кетилаётганида воқеа жойида пайдо бўлган фуқаро И.Н автомашина унга тегишли эканлигини айтиб, ичида кўп миқдорда пули борлигини, йўқолса ИИБ ходими жавоб беришини маълум қилган.

Шунда профилактика инспектори фуқарога автомашинадаги қимматбаҳо буюм ва пулларини олишини ёки далолатнома асосида тақдим этишини таклиф қилганида пулларини олмаслигини айтиб, кетишга уринганида профилактика инспектори уни тўхтатиб, пулларини ёки мулкини кўрсатишини талаб қилганда фуқаро И.Н автомашинани жарима майдонига олиб кетишга тўсқинлик қилган, деб ёзилмоқда ИИБнинг муносабатида.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: