Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Ғузор ҳокими чўпон болакайнинг қўлидаги қартасини олиб қўйди

Ғузор ҳокими чўпон болакайнинг қўлидаги қартасини олиб қўйди

20 июн 2022
1 736
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Ғузор тумани ҳокими  «Хумдон» маҳалласида мактаб ва боғча қурилиши учун мўлжалланаётган ер майдони билан танишди.Туман ҳокими Бекзод Суюнов ер майдони билан танишар экан, атрофда чорва молларини боқиб юрган болакай ва уни қўлидаги қартага кўзи тушди.

Шунда туман ҳокими болакайни ёнига чақириб, у билан яқиндан танишди. Қўлидаги қартасини олди ва унга қарта ўйнаш яхшиликка олиб бормаслиги, бунинг ўрнига китоб ўқиш лозимлигини таъкидлади.

Ўзини Нурманов Қувончбек деб таништирган болакайга туман ҳокими эскириб қолган бош кийимини ўрнига янгисини ҳадя қилди.

Шу куннинг ўзида Қувончбекга туман ҳокимининг эсдалик совғаси ва китоблар тўплами етказилди. Бундан ташқари, 14 ёшли Қувончбекнинг таълим олиши туман ҳокимининг алоҳида назоратига олинди, дейилади ҳокимлик хабарида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: