Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Шаҳрисабздаги боғчада бола кўп қон йўқотиб вафот этди

Шаҳрисабздаги боғчада бола кўп қон йўқотиб вафот этди

29 июл 2022
3 282
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 1-Давлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган ҳодиса юзасидан Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси маълумот берди.

2022 йил 28 июл санасида  Шаҳрисабз шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 1-Давлат мактабгача таълим ташкилотида мазкур мактабгача таълим ташкилотида қатнамайдиган 2014 йилда туғилган С.Х. синглиси А.Х. билан биргаликда боғчага келган. 

Тайёрлов гуруҳ тарбиячиси С.Ж. С.Х. ҳамда А.Х.нинг онасини илтимосига кўра, қонунга зид равишда С.Х.ни синглиси билан боғчада қолишига рухсат берган.

Тушлик пайтида опа – сингил С.Х. ва А.Х. ташкилот ҳожатхонасига чиқишган. Опаси ҳожатхона ичкарисига кирган пайтда, синглиси ташқаридан ҳожатхона эшикни очиб-ёпиб ўйнаган. Натижада ҳожатхона эшигининг ойнаси синиб, шиша бўлаклари С.Х.ни жиддий жароҳатлаган.

Воқеа жойида ташкилот ҳамшираси томонидан тезда биринчи ёрдам кўрсатилган. Бироқ, С.Х.нинг жароҳати чуқурлиги сабаб, кўп қон йўқотиш натижасида вафот этган. Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси ўрганиш олиб бормоқда. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: