Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Шаҳрисабзда МЧЖ раҳбари олган порасини қайтарган вақтда қўлга тушди

Шаҳрисабзда МЧЖ раҳбари олган порасини қайтарган вақтда қўлга тушди

10 авг 2022
1 976
МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда фуқаро Б.А. бошқа бир фуқаро Б.ни тумандаги 17,3 сотих ер майдонини гўёки ўзининг раҳбарлигидаги МЧЖга тегишли эканлигига ишонтириб, танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига фуқаронинг 27,5 минг АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, олган пуллари ҳисобидан 100 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: