Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши тумани ҳокимлигида янги ўринбосарлик лавозими жорий этилди

Қарши тумани ҳокимлигида янги ўринбосарлик лавозими жорий этилди

12 авг 2022
3 011
МАҲАЛЛИЙ

Қарши тумани ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Гелдиев Мансур Шербоевич тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий маълумот берди.

Мансур Гелдиев 1987 йилда Қарши туманида туғилган. 2012 йилда Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти (бакалавр даражаси) ҳамда 2014 йилда Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти магистратурасини тамомлаган. 

Маълум бўлишича, инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосар лавозими "2022 - 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Президент фармони асосида Қашқадарё вилояти бўйича Қарши тумани ва Нишон туманларида ташкил этилмоқда. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: