Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қамашида МЧЖ раҳбари банк ходимлари билан тил бириктириб, кредит маблағларини ўзлаштирди

Қамашида МЧЖ раҳбари банк ходимлари билан тил бириктириб, кредит маблағларини ўзлаштирди

05 окт 2022
1 279
МАҲАЛЛИЙ
Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.O.” МЧЖ раҳбари О.Ю. тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, турмуш ўртоғи М.нинг номига хусусий корхона ташкил этиб, ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 210 млн сўм кредит маблағини “A.O.” МЧЖнинг корпоратив картасига ўтказиш орқали ўзлаштирганлиги аниқланган. 

Бундан ташқари, О.Ю. ва банк филиали масъул шахслари 4 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз иссиқхона ташкил этиш учун уларнинг номига жами 413,8 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: