Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Деҳқонободда корхона раҳбари 100 минг доллар кредит маблағларини талон-торож қилди

Деҳқонободда корхона раҳбари 100 минг доллар кредит маблағларини талон-торож қилди

28 сен 2022
1 309
МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Текширувда "М.П." хусусий корхонаси раҳбари S.X. тижорат банки филиалидан наслли чорва молларини сотиб олиш учун 100 000 АҚШ доллари кредит ажратилишга эришиб, ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали чорва молларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: