Бош саҳифа » СПОРТ » "Насаф" ўз уйида "Динамо"ни мағлуб қилди

"Насаф" ўз уйида "Динамо"ни мағлуб қилди

03 ноя 2022
1 282
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистон Суперлигаси ҳал қилувчи палласига етиб улгурди. "Насаф" Қаршида ўзи учун қулай рақиблардан бири ҳисобланган "Динамо"ни қабул қилди.

Биринчи бўлим "Насаф"нинг катта устунлиги остида кечди. Баҳснинг 4-дақиқасида Шерзод Насруллаевнинг узатмасидан сўнг, Иван Соловёв ҳисобни очди. Ушбу гол биринчи бўлимга етарли бўлди. 1-0

Биринчи даврадаги Самарқандда бўлган баҳсда рақибидан жавобсиз тўртта гол қабул қилиб олган "Динамо" бу сафар "Насаф"га қўлдан келганча қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди. Мезбонларда иккинчи бўлимда ҳам етарли имкониятлар бўлди, ҳатто 64-дақиқада ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади.  "Аждарлар" ҳужумчиси Лима Круз тепган тўпни дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, "Насаф" ўз уйида кичик ҳисобда ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритди.

Бир кун олдин ўйин ўтказган "Пахтакор" ғалабани қўлга киритиб, биринчи ўринга чиқиб олган эди. Бугунги ғалабадан сўнг, бир очко фарқ билан "Насаф" яна биринчи ўринга қайтди. "Навбаҳор" ҳам "Насаф" билан параллел ўйин ўтказди ва "Локомотив"ни мағлуб қилиб, учинчи ўринда қолди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: