Бош саҳифа » АВТО » Касби туманида маст фуқаронинг "Нексия"си каналга тушиб кетди

Касби туманида маст фуқаронинг "Нексия"си каналга тушиб кетди

27 ноя 2022
2 153
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Ҳодиса бўйича қутқарув хизматига 26 ноябрь куни тонги соат тахминан 03:30 ларда Касби тумани. "Назартепа" маҳалласидаги каналга енгил автомобиль тушиб. кетганлиги тўғрисидаги хабар берилган.

Хабарга кўра, воқеа жойига туман ФВБ ва ИИБ масъуллари етиб боришиб, ҳолатни ўрганишган.

Рўй берган вазият оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум бўлгач, ҳамкорликда каналдаги "Нексия" русумли транспорт воситаси махсус техника ёрдамида олиб чиқилган.

Маълум бўлишича, мазкур транспорт воситаси Нишон туманида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро А.А.га тегишли (маст ҳолда) бўлган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: