Бош саҳифа » СПОРТ » Ўзбекистонда қишки трансферлар ойнаси очилди, "Насаф"ни бир қанча етакчилар тарк этиши мумкин

Ўзбекистонда қишки трансферлар ойнаси очилди, "Насаф"ни бир қанча етакчилар тарк этиши мумкин

10 дек 2022
2 474
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Бугундан Ўзбекистонда қишки трансферлар ойнаси очилди. Мавсумлар оралиғидаги ушбу трансферлар ойнаси 2023 йилнинг февралига қадар давом этади. Жамоалар ўзлари қизиққан футболчиларни қўлга киритиш учун ҳаракат қилишса, шартномаси якунига етган футболчилар ё шартномаларини янгилашади ёки ўзлари учун бошқа клуб излашади.

Хўш, ушбу трансферлар ойнасида вилоятимизнинг Суперлигадаги ягона клуби "Насаф"ни кимлар тарк этиши мумкин?

Биз ушбу саволга жавоб топиш мақсадида, футболчилар шартнома муддати билан қизиқдик. Ҳозирда "Насаф"да бўлиб турган қуйидаги футболчиларнинг шартномаси 2022 йилнинг 31 декабрида ўз ниҳоясига етади. Булар: Умар Эшмуродов, Шароф Муҳиддинов, Марко Станоевич, Дилшод Саитов, Баҳром Абдураҳимов ва Иван Соловёвлар.

Бу футболчилар кўпчилигининг харидорлари етарли. Албатта, уларда клуб билан янги шартнома имзолаш имкони ҳам мавжуд.

Шерзод Туракулов.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: